Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ана шунда бу сўз арабча сўзга айланади. Бу сўз олдинги ажамлик пайтида қандай маънони англатган бўлса, арабчалаштирилганидан кейин ҳам худди шу маънони англатади. Нозик ва қўпол ипак маъносидаги (إستبرق ), (سندس ) сўзлари шулар жумласидандир. Сўз арабчалаштирилганидан кейин яъни, араблар унинг қайсидир ҳарфларини олиб ташлаб, ёки унга қайсидир ҳарфларни қўшиб, ўз тилларининг қонун-қоидаларига тўғри келтирганларидан кейин у арабча сўзга айланади. Маъно жиҳатдан араб тилидаги ҳақиқат, мажоз ёки иштиқоқ қоидалари унга ҳам тўғри келаверади.


Маълумки, арабчалаштириш фақат ҳис этиладиган нарсалардагина бўлади. Маъноларда эса бўлмайди. Чунки араблар бу ишни фақат ажам диёрларида мавжуд бўлган ва уни ўз диёрларига олиб келган моддий нарсаларга ном бериш борасидагина қўллаганлар.


Араб тилининг номлар борасидаги манбалари мана шулар.
Демак арабча сўзнинг далолати, мазмуни қуйидагилардан бирига кўра бўлади:

  • Шаръий, луғавий ёки урфга оид ҳақиқатга кўра;
  • Араблар қўллаган мажозга кўра;
  • Араблар ишлатган ўзакдан иштиқоқ қилинганликка кўра;
  • Ажам сўзи арабча вазнларга тўғри келтирилиб арабчалаштирилганига кўра. Мана шу тўрт асосга кўра мазмун англатган сўз арабча сўздир.

Ундан бошқа сўзлар эса гарчи араб ҳарфида битилган бўлса ҳам арабча сўз ҳисобланмайди.
Масалан, (عين ) сўзини инсоннинг кўрадиган кўзи маъносида ишлатсак, у арабча бўлади. Чунки араблар уни луғавий ҳақиқатга кўра худди шу маънода қўллашган. Уни (جاسوس ) маъносида қўлласак ҳам у арабча ҳисобланади. Чунки араблар бу сўзни мажоз йўли билан шу маънода қўллаганлар. Лекин агар уни (بيت уй) маъносида қўлласак, у арабча бўлмай қолади. Негаки, араблар бу сўзни ҳақиқатга кўра ҳам, мажозга кўра ҳам, иштиқоқ йўли билан ҳам, арабчалаштириш йўли билан ҳам уй маъносида мутлақо қўллашмаган. Шунга кўра бу сўз гарчи ҳарфлари арабча бўлса-да, уй маъносида ишлатиладиган бўлса, арабча сўз бўлмайди.

 

Шунингдек туркча, форсча ёки инглизча сўзларни араб ҳарфлари билан ёзсангиз, лекин бу сўзларни араблар ишлатмаган бўлсалар, улар арабча ҳисобланмайди. Масалан, инглизча (read) сўзини араб ҳарфлари билан (ريد ) ёзсак ва уни (ўқи) маъносида ишлатсак, (ўқи)

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204